avatar
Куч
1.72
Рейтинг
+0.61

Худайбердиев Хушнуд Ғайратович

Мақолалар

ИММУНИТЕТ

Блогерлар чемпионати
Муаллиф: Носирхон Азизов
 Ислом оламида, хусусан Ироқ ва Сурияда кузатилаётган воқеалар инсонни беэътибор қолдириши мумкин эмас. Вазиятни баҳолашда, аксарият ҳолларда икки позицияни кўриш мумкин: Ислом динининг урушқоқ ва хавфли эканини айтаётганлар ва бу воқеаларнинг ва гуруҳларнинг ҳақиқий Исломга умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаётганлар.

ИККИ ТОМЧИ КЎЗЁШ

Блогерлар чемпионати
Муаллиф: Фаррух ЖАББОРОВ

Директоримиз қамалиб қолибди. Бунақа гап яшин тезлигида тарқалади. Негаки, ҳамма: “Ўртамизда қолсин. Ҳеч кимга айтманг-а”, дея бир-бирини огоҳлантириб, мишмишга озроқ ўзидан ҳам қўшиб бошқаларга етказади. Бутун жамоанинг кўзида ҳадикли савол: “Яхшигина ишлаб юрувди-ку?! Бошқа раҳбарларга ўхшаб ўн бармоғи камлик қилгандай, оёғининг панжаларини ҳам оғзига тиқмасди. Топганини қўлостидагилар билан баҳам кўрарди. Мукофотларнинг-ку кети узилмасди...”.

Етим бўлган ука ва сингилларимга...

Блогерлар чемпионати
Муаллиф: Адҳам Атажанов

Одамларда бу дунёда бахтга эришиши учун, бахтнинг тўлиқ бўлиши учун албатта ота-она бўлиши керак деган тушунча бор. Бироқ, биз етимлар – ота ёки она доғида хаста диллар, бу нарсаларни нисбий деб тушунамиз. Бу дунё ва охиратда тўлиқ бахтли бўлиш учун Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Унинг розилигига эришмоқ керак. Мана, Мусо алайҳиссалом етим ва ташландиқ бўлгани билан Аллоҳ таоло у зотни улуғ пайғамбарлардан қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам етим бўлмаган эдиларми?

ОТАМНИ ОТГАН ҚАҲРАМОН

Блогерлар чемпионати
Муаллиф: Носирхон Азизов

Бугунги кун учун тарихнинг ўрни қандай бўлиш керак?

Бугунги кунда Украина ҳукумати томонидан мамлакатнинг совет ўтмиши билан боғлиқ кўпгина жиҳатлар қайта кўриб чиқилмоқда. Жумладан, коммунистик мафкура ҳамда нацизм ғояларини тарғиб қилувчи тимсоллар қонун билан тақиқланмоқда. Албатта, ушбу тузатишлар бошқалар томонидан ё тушуниш доирасига қараб ёки атайлаб, турлича талқин қилиниши мумкин. Кимдир ушбу қонун Сталинни Гитлер билан тенглаштириши, бошқаси Степан Бендеранинг қаҳрамонга айлантираётганини айтса, яна кимдир, Украинада миллатчилик ҳаракатлари қонунийлашаётгани ҳақида бонг урмоқда.

Эзгулик йулидаги курбонлик...

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Лазиз Худайбердиев


 


Кадимдан биласиз узбек халкида киз болани турмушга беришаетганда ундан сураб хам утиришмаган, бора-бора, замонлар оша бу анъана узгариб, хозирги кунда умуман бошкача тус олган. Лекин кайсидир жойларда, айрим бир оилаларда халигача кузатилиб келаяпти.


Мен хеч нарсани билмайман!

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Феруза Азимова


 


Исмим Азиз. Ёшим 7да (аслида 8га кирганимга бир хафта бўлди, 7 ёш менга бахтлироқ туюлади). Бўйимни ваннаҳонага кирганимда ўлчаб тураман, 7-кафельни теппасидан келади. Оилада ягона фарзандман. Бувимнинг айтишича “тилаб олинган фарзанд” эканман. Тилаб олинганманми йўқми билмайман...



Рақобат

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Турсунов Лутфилло


 


Тўғриси, блогерлар чемпионатида қатнашиш режаси йўқ эди. Умуман, ҳозир ўзимни блогер сифатида ҳис қилмайман ҳам.


 


Uff.uz сайтида анча муддат бир эмас, иккита блог юритиб кўрганман. Блогдаги деярли ҳар бир ёзув сайт юзерлари ўртасида қизғин муҳокама қилинар, кимдир фикрни тўлдирса, кимдир қарши чиқар, яна кимдир очиқчасига ҳақорат қиларди. Лекин бир неча йил давомида деярли ҳар ҳафтада нимадир қоралашга, футбол мухлислари билан виртуал фикрлашишга иштиёқ уйғонаверарди. Футбол баҳсларини тушунганимизча таҳлил қилганим, зарур маълумотларини таржима сифатида тақдим қилганим ҳам завқ уйғота оларди. Баъзида ўзимга савол бериб қоламан: ҳозир нега унақа эмас?



Sudoku

Блогерлар чемпионати

Muallif: Maftuna Uchqunova


 


Assalomu alaykum, hurmatli vatandosh. Endi bunisi qayerdan keldi, demasdan suhbatdoshim bo'ling.


 


Bilasizmi, meni tushunish sengamaaas, deb turgan asliyatni anglash niyatida harchand urinmasin, bekorga shoshilayotgan aqlimning o'n gulidan bir guli ochilmagan yurakchasida bir sanchiq paydo bo'lgan. Undagi sanchiqqa sabab bo'layotgan, ''ishkal''ini bilib tursak-da, bilmaslikka olishga beixtiyor majbur qilayotgan va bu ketishda hal qilinishi keyinga suriladigan muammo ertaga yuragimni kuchligina xurujga tomon olib ketayotgan bo'lsa, halokat muqarrar ersa, ne ajab?..



Қалбингизга қулоқ солинг. (Реал воқеа)

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Собиров Шахзод


 


Бу воқеага 3-4 ой бўлди. Олой бозорида ўртоғим билан харажат қилиб юрардик. Ўртоғим (у билан бир хонада турамиз) жуда тежамкор, доимо менга пулни қандай сарфлашни ўргатгани-ўргатган. Бирор нарсани қимматроқ хари қилсам тамом, бир ҳафта гапириб юради. Мен эса аксинча, унчалик савдолашишни ёқтирмайман. Ўртоғим савдолашаётганда нимани ўйлайди билмайман-у, мен сотувчининг мехнатини, қишин-ёзин тик оёқда савдо қилиши, шу нарсаларни борлигига шукр қилиб унчалик нархни туширгим келмайди.



Yaxshiyam telefon bor

Блогерлар чемпионати

Muallif: Doniyor Shokirov


 


Bloggerlar tanlovida qatnashish uchun bugun so'nggi kun ekan. Aslida o'tgan yili ham ishtirok etish niyatim boridi, lekin ulgurmagandim. Balki bu yil ham qatnashmasdim, agarda hozirgina qo'l telefonimga qilingan kutilmagan qo'ng'iroq bo'lmaganida!



Мактабда араз аталди, ишхонада –уруш

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Озода МАМАДАЛИЕВА


 


Болалигимни, мактаб даврларимни эсласам жуда бир кўнгилни  дилгир қиладиган воқеалар ёдга тушаверади: ўқувчи қизлар “гуруппавоз”лиги.


 


Чиндан ҳам кампаниявозлик жу даражада авж олган эдики, бу сабабдан мактабга бориш ҳақида ўйласам юрагим увишиб кетарди. Яхши хулқим, аъло ўқишим, чиройли кийинишим ҳам мени бу балодан қутқаролмасди (ҳар доим ҳам бу сифатлар эътиборга тушган). Синфдаги бошлиқ бўлиб олган қизчалар “Мени камандам бўласанми, ё уники”,- деган савол билан безор қилишарди.



Ватанпарварлик ва уни тарбиялаш.

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Зокир Эшчанов


 


Ватанпарварлик- бу Ватанни севиш, ўз юртига содиқлик, унинг манфаатлари йўлида хизмат қилиш ва унинг химояси учун ўз жонини фидо қилишдир


Хусусий даражада ватанпарварлик, шахснинг дунёқарашида намоён бўладиган, одатий идеаллари ва хаёт тарзида намоён бўлади.



Бахт пулда......ми ёки боболаримизнинг хикмати.

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Акмал Жуманиёзов


 


Кўпчилик бахтни пулда деб ўйлашади. Лекин ўзбек халқ ижодидаги ҳикояларда, ривоят ва афсоналар, мақолларда бунинг акси тасвирланади. Нега шундай? Бугунги кун одамини эртак ва афсоналар қониқтирмайди. Бир томондан тўғри, эртак-у мақол билан қорин тўймайди. Пул бўлмаса яшаш қийинлашиб қолади. Хеч ўйлаб кўрганмисиз нега шундай? Олиб борилган тадқиқотларда ўзининг бахтини 7 баллик мезонда  белгилаш сўралганда, америкалик миллионерларнинг ўртача бахоси 5,8 ни, Калкуттадаиг уйсиз, қуйи табақага мансуб одамлар ўз бахтларини 2,9 га теннг деб бахолашган.


 



Yo`l...

Блогерлар чемпионати

Muallif: Anvar Alisherovich


 


Ma`lum darajadagi tayyorgarligi bo`lmaganlarga  o`qimaslik tavsiya etiladi.


 


Yo`l. Hayot yo`li. Hamma qatori, oddiy odamlar qatori yurgan kunlaringning birida savol yangraydi. Bu savolga oylar o`tsa hamki javob topilavermaydi, lek shundayam o`sha bitta savol tinmay takrorlanaveradi. Minglab savollarga soniyalar ichida  to`g`ri javob ber(a oladi)gan aqling o`sha savolga kelganda go`yo lol va gung. Eshitmaydi? Ha eshitmaydi.


ДАРСДАН ҚОЧАМИЗМИ?

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Гули Нигор АВАЗОВА


 


Ҳаёт давом этмоқда. Давом этганда ҳам шиддат билан давом этмоқда. Худди бир неча кун олдин бакалавр бўлганимдек, магистратурани эса кечагина тугатганимдек туюлади менга баъзида. Лекин ижтимоий тармоқларда курсдошларимнинг статуслари, изоҳларини ўқир эканман, энди катта ҳаёт йўлида одимлаётган мустақил инсонлар эканлигимизни англайман. Ахир кечагина болаларча самимий ҳазил мутойиба қилиб юрган, дарслардан қочган, қанчалаб шўхлик қилган курсдошларимизнинг бугун деярли ҳаммасининг бошига рўзғор ташвишлари тушган, ё ота ё она бўлиб фарзандини тарбиялаяпти. Жамиятда ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Демак, ҳаёт ҳамон шиддат билан оқмоқда. Бу оқимда кимдир муваффақиятларга эришаяпти, кимдир эса университетни тугаллаганимиздан бери хат-хабарсиз жимиб кетган.



ЮЗИМИЗ ҚИЗАРМАСМИКАН? ёки хўрозқанд ва тарсаки ҳақида фиқра

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Фаррух ЖАББОРОВ


 


Ҳақиқатни айтиш ва сотқинлик қилиш ўртасидаги фарқни англолмай ҳайрон эдим. Энди 5-синфга ўтганмиз. Ҳали ёш болаларга хос чақимчилигимиз — эҳтимол, ростгўйлигимиз десак тўғрироқ бўлар — қолмаган. Директорнинг дарсида кимнингдир оғзидан лоп этиб бир гап чиқиб кетди. Ҳозир эслолмайман, айбдорни ва у фош этган сирни...



“Манфаатли дарс”

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Абдурауф Тошмуродов


 


Мен олийгоҳнинг битирувчи курсида таҳсил оламан. Очиғи, институтга бошқа қиладиган ишим йўқлигидан қайсидир устозларимнинг тили билан айтганда онда-сонда “перекричка” учун бораман. Шунинг учун бўлса керак курсдошларим биринчи курслигимдан менга “кабиса” деб лақаб қўйишган.



Шундай инсон бор

Блогерлар чемпионати

Муаллиф: Мирзаахмед Мубараков


 


Гиннес рекордлари китобига кирган юртдошимиз ҳақида


 


Алланияз Ўтениязовни Қорақалпоқ халқи ўзининг ҳақиқий мард фарзанди сифатида фахр билан тилга олади. Бутун умри давомида “Одамлар учун, халқим учун” деб яшаган бу инсоннинг ҳаёт йўли ҳақиқатан ҳам савобли ишларга тўла бўлди. Бир неча инсонни қўлидан келмайдиган ишларни у ёлғиз ўзи қилди. Одамлар манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиб яшади.



YANA OZGINA KEYIN YASHAYMIZ…

Блогерлар чемпионати

Muallif: Kanat Abdikarimov


 


Biz odamlar juda g’alati xilqat ekanmiz. Barchamiz o’z hayotimizda “yana ozgina” usulini juda keng tarqatganmiz, ammo bir narsani tushunish juda qiyin: qachon yashar ekanmiz? Jamiyatimizning qaysi tabaqasiga nazarimizni tashlamaylik barchasi keyin yashashiga ishonadi, shunday emasmi? Demak, oldimizga qo`ygan maqsadlarimiz, bugungi hayot bilan tutashsa, maqsadimiz amalga oshishi uchun biz o’z istak-xohishlarimizdan kechishga tayyor ekanmiz-da?



HAYOT UMMONIDAN HAQIQAT TOMCHILARI

Блогерлар чемпионати

Muallif:Mirsulton Sunnatov


 


(“ORZU” haqida bir og’iz so’z…)


Orzuqushdir, Irodamadad.


(Ozbekxalqmaqoli)


Insonlar dunyoda yashashi davomida ko’pdan – ko’p orzular qiladilar, orzulari ushalishini juda – juda ham istashadi. Har kim har – hil, turlicha orzular qiladi.